Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Федерациясининг янги бош вазирлигига номзод Михаил Мишустин нималарни ваъда қиляпти?
16.01.2020 17:11,  
800

Бугун ҳукумат раислигига номзод Михаил Мишустин Россия Давлат Думаси фракциялари билан учрашув ўтказиб, депутатларга бош вазир бўлганида қандай ўзгаришларни амалга ошириши ҳақида айтиб ўтди:  

  • прогрессив солиққа (даромад ортиши билан улуши ошиб борадиган солиққа) қарши эканлигини билдирди 
  • икки йилдан кейин кам таъминланганларга аниқ манзилли ёрдам дастурини ишга туширишни ваъда берди
  • ишга киришиши билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаши ҳақида баёнот берди; “Энг муҳими, тадбиркорлик олдидаги тўсиқларни олиб ташлаш, унга тушадиган харажатларни қисқартириш, умуман олганда, тадбиркорлар билан гаплашиш керак”, деди Мишустин.
  • “Яндекс”ни қўллаб-қувватлашга ҳам сўз берди, аммо айнан қандай қўллаб-қувватлашни назарда тутгани номаълум
  • янги ишининг устувор йўналишлари рақамли иқтисод ва миллий лойиҳалар эканини маълум қилди
  • “пенсия ислоҳоти”га тегмасликни таклиф этди    
  • “Единая Россия” вакили Сергей Неверовга кўра ҳукумат таркибидаги ўзгаришларни ҳам эълон қилди
  • бир сўз билан айтганда янги лавозим – бош вазирликка тайёрлигини айтган

“Единая Россия” Мишустин номзодини тасдиқлади

Ҳукмрон “Единая Россия” партияси бош вазирликка номзоди кўрсатилган Федерал Солиқ Хизмати (ФСХ) раҳбари Михаил Мишустинни қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Мишустин бугун айни партиянинг бошқарув кенгаши мажлисида қатнашди. Партия котиби Андрей Турчакнинг айтишича, гарчи Михаил Мишустин партия номидан бош вазир бўлса ҳам Дмитрий Медведев унинг етакчиси бўлиб қолаверади. 

Россия Либерал-Демократик Партияси ва “Справедливая Россия” Мишустин номзодини қўллаб-қувватлади

РЛДП етакчиси Владимир Жириновский партиянинг Давлат Думасидаги аксарият депутатлари Михаил Мишустин номзодини қўллаб-қувватлашга розилигини айтиб чиқди. 

“Справедливая Россия” ҳам айни шундай баёнот берди. Бунгача “Единая Россия” Мишустинга тўлиқ таркибда овоз беришини айтган бўлса, Коммунистик партия бетараф мавқеда қолишини, овоз беришда иштирок этмаслигини билдирди. Давлат Думасида юқоридаги 4 та партиядан бошқа партия йўқ.    

Янги ҳукумат раиси учун овоз бериш яқин соатлар ичида Россия Давлат Думасида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан