Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди

Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди

2020 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисми ва 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган Р. Сайфулинга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар қилди.

Бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди.

Тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчининг важлари текширилди.

Суд судланувчи Р. Сайфулинни юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Би-Би-Си ўзбек хизматига кўра, Россия фойдасига жосуслик қилгани айтилган сиёсатшунос ва собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди.