Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ФХХ ва МДҲ махсус хизматлари 2019 йил давомида деярли 140 та террорчини зарарсизлантирди
7.11.2019 14:55,  
180

2019 йили Россия, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон махсус хизматлари халқаро террорчилик ташкилотларининг 13 та шоҳобчасини фош этиб, 138 жангарини зарарсизлантирди, дея хабар берди 7 ноябр куни Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФХХ) раҳбари Александр Бортников.

Бортников бу баёнотини Тошкентда ўтаётган МДҲнинг хавфсизлик ва махсус хизмат органлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида қилган.

Унинг қайд қилишича, жорий йил майдан октябргача МДҲ давлатларининг 200 дан ортиқ фуқароси террорчилик фаолияти ёки диний-экстремистик йўналишдаги ташкилотларга алоқадорликда гумонланиб, чегара назоратида текширувдан ўтқизилган.

Бундан ташқари, Беларус Давлат Хавфсизлик Қўмитаси билан ҳамкорликда ноқонуний қурол етказиб бериш каналини аниқлашга муваффақ бўлинган, 40 донадан ортиқ ўқотар қурол ва 9 000 дона ўқ-дори мусодара қилинган.

Шунингдек, Россия ва МДҲ давлатлари чегарачилари “катта миқдордаги гиёҳванд ва психотроп моддаларни ушлаб қолган, гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган лабораторияларни аниқлаган”, дейилади хабарда.

Бугун Тошкентда ўтаётган айни йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов "Сурия ва Ироқда ўтган муваффақиятли аксилтеррор кампаниядан кейин у ердаги жангарилар ўзларининг яшаш жойларига қайтишга ҳаракат қилиши, бунга қарши туриш учун МДҲ давлатлари ўзаро ҳамкорликда ишлаши зарурлиги" ҳақида гапирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан