Россия Ғарб томонидан белгиланган нархларда нефть этказиб бермайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Молия вазирлиги раҳбари Антон Силуанов Россия янги нефть истеъмолчиларини излашини айтди. Унинг қўшимча қилишича, агентликларнинг прогнозларига кўра, нефтга талаб ошади. Вазирнинг таъкидлашича, Россия нефть етказиб бериш учун янги бозорлар ва логистика, ҳатто харажатлар ошган ҳолда ҳам излайди.
Силуановнинг сўзларига кўра, Россиянинг асосий энергетика ресурсини Ғарб давлатлари белгилаган нархларда етказиб беришга ҳеч ким рухсат бермайди. "Мана истеъмолчининг буйруғи, лекин бозор усуллари билан, чунки бугунги кунда ушбу нарх чеклови Россия ишлаб чиқарувчиларига нисбатан қўлланилади. Эртага Ғарб мамлакатлари бошқа ишлаб чиқарувчилар учун нархларни жорий қилади. Биз бу фикрга қўшила олмаймиз", - дейди вазир.
Аввалроқ, бош вазир ўринбосари Новак Россия яқин йилларда суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни икки, кейин эса уч баравар оширишни режалаштираётганини айтганди.