Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Россия газидан бош тортган Европа Иттифоқи давлатлари сони маълум қилинди
25.06.2022 19:02,  
286

Еврокомиссия Европа Иттифоқининг 12 давлати Россия газини етказиб беришдан тўлиқ ёки қисман бош тортганини маълум қилди. Бу рақамни Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари Кадри Симсон маълум қилмоқда, дея хабар беради «Интерфакс».

«Вазият ўтган куз бошидан бери кескин эди, аммо Россиянинг сўнгги ҳафталардаги хатти-ҳаракатлари хавфларни сезиларли даражада кучайтирди», деди Симсон.

Унинг таъкидлашича, ЕИ давлатлари томонидан ишлаб чиқилган инқироз режаси ҳар соатда фойдали бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи вакили ўтган ҳафта Европа давлатлари Исроил, Миср, Норвегия ва Озарбайжон билан газ етказиб бериш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштирганини қўшимча қилди.

Симсоннинг сўзларига кўра, май ойида суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича яна бир рекорд ўрнатилди – у 12,8 миллиард куб метрга етди.

Июнь ойи бошида Германия расмийлари истеъмолчи газ нархи уч баравар ошиши ҳақида огоҳлантирган эди. Германиянинг Федерал тармоқ агентлиги раҳбари Клаус Мюллернинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Россия гази етказиб бериш қисқарганидан кейин нархлар яна 50 фоизга ошган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан