Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия гипермаркетлари Туркия маҳсулотларини Ўзбекистон маҳсулотларига алмаштирмоқда
16.05.2016 20:38,  
8

Россиянинг энг йирик гипермаркетлари Ўзбекистон билан мева-сабзавотларни тўғридан-тўғри етказиб бериш борасида музокара ўтказмоқда, деб хабар қилди Sputnik "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компаниясидаги манбасидан.

Бугунги кунда Ўзбекистонда етиштирилаётган мева ва сабзавотларга Россиянинг "Магнит", "Ашан", "6 соток","Эссен" ва бошқа кўплаб йирик савдо марказлари томонидан қизиқиш тобора ортмоқда.

"Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Россияга ташрифидан сўнг россиялик тадбиркорлар ва йирик компаниялардан кўплаб талаблар келиб тушди. Улар бизга тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда мева ва сабзавотларни тўғридан-тўғри етказиб бериш илтимоси билан мурожаат қилишмоқда", — деб таъкидлади манба.

Яқиндагина авиарейслар орқали "Эссен" савдо марказига 5 тонна гилос етказиб берилганини ушбу ҳамкорликнинг муваффақиятли бошланиши сифатида эътироф этиш мумкин. Яқин орада шу йўналиш бўйича яна 10 тонна гилос юборилиши режалаштирилган.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда Россия гипермаркетлари вакиллари билан музокаралар олиб борилмоқда. Гап 1 йиллик эмас, балки, 5-15 йиллик шартномалар имзолаш тўғрисида бормоқда.

Ўзбекистон томон Россия учун афзалликлар яратиш мақсадида, шартнома доирасида ўз маҳсулотларига мавсум давомида талабга қараб ўзгармайдиган, ягона нарх ўрнатишни таклиф қилмоқда. Ўзбекистон савдо-логистика марказларида ташкил қилинаётган, мева ва сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган савдо-логистика марказлари янги транспорт схемаси асоси бўлиб хизмат қилиши айтилмоқда.

Ўзбекистоннинг 11 та вилоятида ана шундай объектларни яратиш бўйича иш олиб борилмоқда. Хабарларга кўра, мева-сабзавотлар даладан тўғри савдо-логистика марказларига олиб келинади ва кейинчалик экспорт ёки тайёр маҳсулот кўринишида қайта ишланиши учун махсус камераларга жойланади. Шундан сўнг,маҳсулотлар Россиядаги ихтисослаштирилган Ўзбекистон-Россия савдо уйларига юборилади. Бу уйлардан маҳсулотлар истеъмолчи хонадони бўсағасигача етказиб берилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан