Жанубий Корея Қуроллик кучлари штаб раҳбарлари бирлашган қўмитаси сешанба куни эрталаб уларнинг ҳаво ҳудудлари Россия Ҳарбий космик кучлари самолёти томонидан бузилганлиги ҳақида баёнот берди.
Жанубий Корея ахборотига кўра, Россия ҳарбий самолёти икки марта уч дақиқадан Япон денгизи устидаги ҳаво ҳудудида бўлган. Бу ҳақда Ренхап агентлиги ёзмоқда.
Ҳарбийлар баёнотига кўра, Жанубий Корея ҲҲК қирувчилари тревога билан кўтарилган ва огоҳлантирувчи ўқлар қўлланилган.