Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ҳукумати Венесуэла учун пул чоп этиб беради
20.02.2020 16:30,  
234

Венесуэладаги гиперинфляция туфайли маҳаллий аҳоли расмий боливардан кўра АҚШ долларида тўловларни амалга оширишни маъқул кўради. Аммо ҳукумат ҳали ўз валютасидан воз кечишга тайёр эмас ва у Россиянинг “Давлат белгиси” АЖга 300 миллион банкнота чиқаришга буюртма берди деб ёзмоқда Bloomberg.

Шартномада номинал қиймати 10 000 дан 50 000 боливаргача банкноталар эмиссия қилиш келишилган.

Венесуэла томонидан буюртма қилинган банкнотларнинг умумий номинал қиймати максимал 143 миллион долларни ташкил этади — бу Венесуэладаги муомаладаги пулларнинг бешдан бир қисмидир. “Давлат белгиси” буюртма учун тахминан 7,4 миллион доллар олади.  

2019 йилга қадар Велесуела расмий пул бирилиги De La Rue ширкати томонидан босиб чиқарилган. Николас Мадуро ҳукумати АҚШ томонидан жиддий иқтисодий санкцияларга дуч келиши хорижий компанияларнинг бу ҳукумат билан ишлашини қийинлаштириб юборди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан