Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ички ишлар вазирлиги жиноятчиларни татуировка ва юриш-туриши орқали қидира бошлайди
24.02.2020 17:53,  
166

Кузатув камералари жиноятчиларни юриш-туриши ва татуировкалар орқали аниқлашни бошлайди. Тизим Россия Ички ишлар вазирлиги мутахассислари томонидан ишлаб чиқилмоқда, деб Правда.ру хабар бермоқда.

Россияда биометрик қайдномаларнинг федерал маълумот тизими (БҚФМТ) ишлаб чиқилмоқда. Бу тизим ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нафақат жиноятчиларнинг юзларини таниб олиш, балки гумонланувчининг татуировкаси ва кўзнинг шох пардаси орқали унинг шахсини аниқлашга имкон беради. 

БҚФМТ тахминий гумондор шахсни қандай қилиб аниқлаши ҳақида хабар берилган. Мутахассислар воқеа жойидан далилларни тўплаганларидан кейин уларни тизимга киритадилар. Сунъий интеллект таҳлил қилишни бошлайди сўнг тахмин қилинган жиноятчиларнинг маълумотларини чиқариб беради.

Aгар тизимда зарур маълумотлар бўлса, у ҳолда юзни аниқлаш камераларига фотосурат юкланади ва мавжуд маълумотлар масъул ходимларга юборилади, деди Россия биометрик жамияти раҳбари Данила Николаев.

Москвада ушбу тизим бюджет маблағи ёрдамида ишга тушириш режалаштирилмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, давлат шаҳар кўчаларида кузатув камералари ва бошқа рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан