Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ИИВ коронавирус билан касалланган чет элликларни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи
4.02.2020 15:05,  
366

Россия Ички ишлар вазирлиги муҳожирларни коронавирус белгилари билан депортация қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар беради "Известия".

"Россиядаги чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати" тўғрисидаги қонуннинг 31, 32.2 ва 34-бандларига ўзгартиришлар киритишмоқчи.

Ҳужжатда таъкидланганидек, агар чет элликлардан бошқа вируслар, масалан, вабо, сил, сибирь куйдиргиси, ОИТС касалликлари ҳам топилса, улар Россиядан чиқариб юборилиши мумкин. 

Одамларни депортация қилиш тўғрисидаги қарорларни тўғридан-тўғри Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек ФСБ ва санитария-эпидемиология назорати органлари қабул қилиши режалаштирилган.

Давлат Думаси депутати Aндрей Исаевнинг сўзларига кўра, Россияда бундай қонунни жорий этиш мамлакатда россияликларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан