Россия иккинчи коронавирус вакцинасига лицензия берди

Россия иккинчи коронавирус вакцинасига лицензия берди

Россияда яна бир коронавирус вакцинасига лицензия берилди. Новосибирскдаги “Вектор” маркази коронавирусга қарши иккинчи рус вакцинаси “ЭпиВакКорона” ни рўйхатдан ўтказди. “Билишимча, бизда учинчи вакцина ҳам бор – Россия Фанлар академиясининг Чумаков номидаги марказиники”, - деди мамлакат президенти Владимир Путин ҳукумат йиғилишида.

"Вектор" вакцинаси аввалроқ сиёсатчилар ва мансабдор шахслар (Владимир Путиннинг қизи ҳам кўнгилли сифатида шу вакцина синаб кўрган) ўзларида фаол равишда синаб кўрган Гамалей марказининг вакцинасидан фарқ қилади.

“Ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, Новосибирск олимлари вирус парчалари - синтетик пептид антигенларини ўз ичига олган вакцинани ишлаб чиқдилар. Уларга асосланган эмлаш COVID-19га қарши иммунитетни келтириб чиқаради ва ривожланишига ёрдам беради”, - дейилади Роспатент пресс релизида.

Чумаков марказидаги эмлаш учинчи турга тегишли. Бу бутун вирусни ўз ичига олган тўлиқ вирион вакцинадир. Голикова Путин билан учрашувда вакцинанинг иккинчи клиник синовлари 19 октябрда болшланиб, декабрда тугаши ҳақида гапирди.