Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия, капитализм туфайли ароқдан воз кечмоқда
10.10.2019 20:38,  
863

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, охири 15 йил ичида Россияда алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш 43 фоизга камайган. Айнан ушбу сабаб Россияда эркаклар орасида ўлим миқдори 39 фоизга аёллар орасида 36 фоизга камайган, ҳаёт давомийлиги эса эркаклар учун ўртача 68 ёш ва аёллар учун – 78 ёшга етган.

Ушбу маълумотларга асосланган ҳолда ЖСТ Россия илдам қадамлар билан алкоголдан воз кечмоқда, деган қарорга келган.

"Россия халқи азалдан кўп ароқ ичиб келган-ку?" - деган саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин:

Маълумки СССР вақтида киши гоҳида ароқ ичиб, ишга келмаса ҳам, гоҳида маст ҳолда ишласа ҳам корхоналар бунги панжа ортидан қарашган, ичувчи ходим йиллар давомида ишлаб юраверган.

Ҳозир эса, аксарият иш берувчилар тижорат ва хусусйи корхоналар. Ичувчи ва ўз ишини бажармайдиган ходим ҳеч кимга керак эмас. Буни ишчилар ҳам яхши тушуниб олишган.

Иккинчидан, Россия ҳукумати алкоголга қарши курашга қатъий бел боғлаган. Бунга 2003 йилдан буён акцизлар тинимсиз ошириб келинаётгани ҳамда магазинларда алкогол сотиш соат 22:00 да чеклангани ҳам ўз ҳиссасини қўшган.

Яна бир сабаб – собиқ СССРда турли кўнгилочар дам олиш услублари кам бўлган ва ароқ муҳим ижтимоий, коммуникацион дам олиш восита вазифасини бажарган. Одамлар тез-тез учрашиб ўз дўстлари билан алкогол истеъмол қилишар эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан