Россия коронавирус юқтириб олиш бўйича иккинчи ўринга чиқди

Россия коронавирус юқтириб олиш бўйича иккинчи ўринга чиқди

Сўнгги 24 соат ичида Россиянинг 83 минтақасида 10,899 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди.

Ҳозирда мамлакатда кронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 232 243 га етди ва бу билан COVID-19 аниқланиш ҳолати бўйича Испаниядан ўтиб иккинчи ўринга чиқиб олди.

Ушбу антирекорд бўйича биринчи ўринда ҳали ҳам АҚШ турибди - 1,3 миллиондан ортиқ зарарланган киши.

Охирги 24 соат ичида 107 киши вафот этди, вафот этганларнинг умумий сони 2116 тага етди.

43 512 беморда вирус фаол ҳолда яшаяпти.

Роспотребнадзор маълумотларига кўра, 251 мингдан ортиқ одам тиббий назорат остида. Сўнгги 24 соат ичида коронавирус учун 168,6 мингта тест ўтказилди, жами 5,8 миллиондан ортиқ киши коронавирусга тест топширган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Россия президенти Владимир Путин ишламайдиган давр тугаганини эълон қилди. Бироқ, ҳокимлар ўз минтақаларида чекловларни тўлдириш, юмшатиш ёки сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин.

Касалланиш даражаси бўйича энг юқорида бўлган пойтахт Москвада карантин чоралари 31 майга қадар ўз кучида қолади. 65 ёшдан ошган одамлар учун чекловлар сақланиб қолади ва оммавий тадбирларни тақиқлаш амалда давом этади.