Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия маҳбуслар сони бўйича Европада биринчи ўринда
3.10.2019 16:29,  
184

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Россия қамоқхоналари ва тергов изоляторларида сақланаётганлар сони 543 мингдан ошган, бу эса Европа бўйича энг юқори кўрсаткичдир. Германия ва Франция аҳолисини қўшиб ҳисоблаганда, деярли Россия аҳолисига тенг, бироқ мазкур икки давлатда маҳбусларнинг жами сони 200 мингдан ошмайди.

Ушбу маълумотлар Умумроссия фуқаролик форуми эълон қилган ҳисоботда келтирилган.

Россияда ҳар 100 минг аҳолига 374 нафар, Европада эса ўртача 102 нафар маҳбус тўғри келади. Муаллифларнинг фикрига кўра, бу ҳолат Россияда жиноят ҳуқуқининг оғирлиги билан боғлиқ: ҳатто нозўравонлик билан содир этилган жиноятлар учун ҳам озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.

Россияда ҳар йили ўртача 200 минг киши озодликдан маҳрум этилади. Улардан атиги 24 фоизи уч йилгача, қолганлари эса узоқ йилларга қамалади. Европада эса уч йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси шундай турда берилган жазоларнинг ўртача 40 фоизини ташкил этади.

Устига-устак, Россияда ҳар бир маҳбусни сақлаш учун кунлик 2,5 евро ажратилади, Европада эса 128 евро.

Ҳисоботда Россиядаги жиноят қайталанишининг олдини олиш тизими ва собиқ маҳбусларнинг ижтимоий реабилитацияси самарасиз деб эътироф этилган. Буни рақамлардан ҳам кўрса бўлади: қамоқхонадаги маҳбусларнинг 54 фоизи олдин ҳам бир марта, 36 фоизи эса уч ёки ундан кўпроқ марта жиноий жавобгарликка тортилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан