Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия мансабдорининг 2 миллиард доллардан ортиқ мулки мусодара қилинди
21.10.2022 14:54,  
147

Сўнгги йилларда Россия судлари прокуратура даъволаридан сўнг мансабдор шахсларнинг 2 миллиард доллардан ортиқ ноқонуний мулкини давлат фойдасига мусодара қилган. Бу маълумотни Риёз шаҳрида Саудия Арабистони коррупцияга қарши миллий қўмитаси раҳбари Маъзин бин Иброҳим ал-Каҳмус билан бўлиб ўтган учрашувда Россия бош прокурори Игор Краснов айтиб ўтди.

"Россияда давлат хизматчилари ва уларнинг яқин қариндошларига тегишли даромадлар, харажатлар ва мулк айланмасини назорат қилиш бўйича самарали тизим йўлга қўйилган. Шу билан бирга, коррупциялашган пулларни давлат даромадига айлантириш амалиёти шакллантирилди", - деди бош прокурор. 

Красновнинг қайд этишича, Россия прокурорлари ўз мол-мулкининг келиб чиқиши қонунийлиги тўғрисида далиллар келтирмаган мансабдор шахслар устидан судга даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга. 

Бош прокурорнинг сўзларига кўра, сўнгги икки йилда судлар 2 миллиард доллар эквивалентидаги бундай мол-мулкни мусодара қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан