Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия нефт нархи $25 гача тушиб кетишига тайёр
9.03.2020 20:51,  
639

2020 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Россия Миллий фаравонлик жамғармасининг ликвид активлари ҳажми 10,1 трлн рубл (жорий курсда $149,6 млрд.)ни ташкил этади. Ушбу маблағ нефт нархи $25 – $30 лик коридорда бўлганида 6-10 йиллик зарарларни қоплашга етади деб ёзмоқда ТАСС Россия Молия вазирлигига таяниб.

Хабарда айтилишича, фонднинг ушбу активлари давлатнинг барча мажбуриятларини бажариш ва нефтнинг паст нархлари билан макро барқарорликни таъминлаш кафолати ҳисобланади.

Жаҳон иқтисодиётининг ҳамда транспорт оқимининг пасайиши энергияга бўлган талаб пасайишининг кутилиши Urals баҳосидаги нефт нархининг белгиланган базавий даражадан тушишига олиб келди деб ҳисоблайди мамлакат молия вазирлиги.

Москва вақти билан 10:00 (12:00 тшв)да Urals баҳосидаги нефт нархи 25 %га арзонлаган ва баррели $33,92 дан таклиф этилмоқда. Россиянинг бюджети Urals нефти бўйича нарх 1 баррели учун 42.5 долларда баланслашади (Фарқ $8.58 ни ташкил этмоқда).

Брент баҳосидаги нефт нархи май ойи учун фючерс битимларида баррели 31,74 доллардан таклиф қилинмоқда (42.6 фоизга пасайган).

Мавзуга доир: Нефт нархи билан боғлиқ вазият туфайли Қозоғистонда махсус шатаб тузилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан