Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия нефтининг энг юқори нархи, бир баррели учун 60 АҚШ доллар қилиб белгиланиши мумкин — G7
4.12.2022 09:54,  
22

G7 мамлакатлари ва Австралия Россия нефтининг энг юқори нархини бир баррели учун 60 АҚШ доллар қилиб белгилаш бўйича бир қарорга келди, дейилади коалиция тарқатган баёнотда.

"Катта еттилик” мамлакатлари ҳамда коалициясининг келгуси аъзоси Австралия биргаликда 2022 йил 2 декабрда Россия нефтининг энг юқори нархини бир баррели учун 60 АҚШ доллари этиб белгилашда якдил фикрга келишди", — дейилади коалиция тарқатган матбуот хабарномасида.  

Ҳужжатда таъкидланишича, денгиз йўли орқали ташилаётган нефтга жорий қилинган нарх 5 декабрдан ёки шу санадан кейин кучга киради, нефть маҳсулотлари учун эса янги тартиб 2023 йил 5 февралдан бошланади.  

"Биз Россиянинг нефть маҳсулотларига энг юқори нархни алоҳида эълон қиламиз", — дейилади G7 ва Австралия тарқатган баёнотда.  

Шунингдек, G7 ва Австралия келгусида Россиянинг нефть маҳсулотларидан фойдаланмаслигини ҳам таъкидлаган.   

“Катта еттилик” мамлакатлари коалицияга кирмаган Россия нефтини импорт қилувчи мамлакатларни эмбаргога қўшилишга чақирган. Уларнинг фикрича, "бу ушбу мамлакатлар иқтисодиёти манфаатларига жавоб беради". Ҳозирда Россия нефтига энг йирик харидорлар Ҳиндистон, Хитой ва Туркия ҳисобланади.  

Президент Владимир Путин ғарб давлатларининг ушбу ташаббусига изоҳ берар экан, Россия зиён кўрадиган бўлса, ҳеч кимга ҳеч нарса сотмайди, деган эди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан