Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия нега ривожлана олмаяпти?
22.01.2020 09:57,  
2298

Россияда янги Бош вазир ва ҳукумат тайинланганлиги муносабати билан жуда кўп оптимистик фикрлар ўқияпман. Янги Бош вазир ҳақиқатдан жуда ҳам моҳир бошқарувчи эканига, солиқ сиёсатини яхши тушунадиган иқтисодчи эканига, албатта, шубҳам йўқ. Гап бошқада.

Россиянинг ривожлана олмаслиги сабаби иқтисодий эмас — сиёсий. Россияда инвестиция суратлари ўсмаслиги ва иқтисодий ривожланиш сустлиги бу дунё ҳамжамияти ва Россия аҳолиси, мамлакатнинг сиёсий институтларига, яъни суд, парламент ва куч ишлатиш органларига ишонмаслигидандир. Яъни, қонуний мувозанат нотўғри эканидан. Бундай мамлакатлар ўсиши қийин.

Шунинг учун ҳам аксарият россиялик иқтисодчилар мамлакатнинг муаммоларини, тизим, яъни сиёсий институтлар муаммоси деб аташади. Россия охирги йигирма йилда триллионлаб доллар нефтдан олган фойдасига қарамасдан (балки шунинг учундир ҳам), нормал ва барчани қамраб олувчи, фуқароларига эркинликлар ва ҳуқуқлар берувчи сиёсий институтларни ташкил қила олмади, аксинча фақат нефтдан чиқадиган ренталарни тақсимловчи тизим шаклланди.

Шунинг учун ҳам, ҳатто мамлакатдаги энг зўр технократ ҳам Россия иқтисодиётини ўстира олмайди. Кўпинча, Собиқ Иттифоқдан чиққан одамлар ҳамма масалалар “кадрларда”, яъни ҳар жойда яхши мутахассис ишласа масалалар ечилади, деб ўйлашади. Собиқ Иттифоқнинг ўзи ва бугунги Россия масала “кадр”ларда эмаслигини кўрсатиб қўйди.

Қаранг, макроиқтисодий нуқтаи назардан Россияда ҳаммаси зўр. Биринчидан, инфляцияни жиловлаб олишди. Иккинчидан, сиёсий босимга қарамасдан валюта алмаштириш эркинлигини сақлаб қолишди.

Умуман олганда, “иқтисодий блок”, масалан Силуанов, Орешкин, Набиуллина каби одамлар ҳақиқатдан яхши мутахассислар, лекин улар ҳам иқтисодни ўстира олишмайди. Ундан олдинги Кудрин ва Грефлар ҳам албатта жуда зўр бошқарувчилар эди, улар ҳам иқтисодиёт сиёсатга боғлиқлигини англаб етишди ва сиёсий ислоҳотларсиз Россияни ривожланган мамлакатлар қаторига кира олмаслигини тушунишди шекилли.

Афсуски, Россиядаги ҳозирги ислоҳотлар ҳам, Россияни яқин орада ривожланган ва демократик мамлакат қила олмайди. Чунки масала бошқарув, яъни “менежментда” эмас, аксинча тизимдаги институтларда.

Қаранг, Россия иқтисодиётини энг яхши башорат қилувчи ягона ўлчов бирлиги бу нефтнинг нархидир. Агар нефт нархи ошса, Россия ривожланади, ошмаса ривожланмайди. Лекин нефт нарх ошмаган тақдирда ҳам Россияда катастрофа бўлмайди, ҳаёт давом этаверади. Йигирма биринчи аср Россияси, бу йигирманчи аср Аргентинаси, чунки уларда ҳам охирги юз йилда деярли ўсиш бўлмади.

Бу дегани, ёмон иқтисодий ўсиш билан Россиядек даромадларга эга мамлакат яна юз йилча бемалол яшаши мумкин — яъни очарчилик бўлмайди. Тўғри, Аргентина Фолклендда уруш қилганидек, Россия ҳам иқтисоди ёмонлашса, кичик урушлари қилиши мумкин. Лекин қайтараман, Россияда аҳвол жуда ёмон бўлиб қолмайди.

Умидим борки, қандайдир мўъжиза орқали Россия сиёсий ислоҳотлар қилса, бизга, яъни Ўзбекистонга жуда яхши бўлади. Чунки Россия бой ва демократик бўлса, бизни ҳаёт тарзимиз ҳам яхшиланади, иқтисодимиз тезроқ ўсади, даромадларимиз ҳам ошади.

"Иқтисодчи кундалиги"дан

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан