Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ўзбекистон қарзларидан воз кечади, Ўзбекистон эса СССР олмосларидан...
24.03.2016 11:36,  
10

Россия Давлат Думасининг МДҲ ишлари қўмитаси, парламентнинг қуйи палатасига Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари орасидаги ўзаро молиявий даъволар ҳақидаги келишувни ратификация қилиш ҳақида қонун қабул қилишни маслаҳат берди. Давлат Думасида ушбу қонун 25 март куни муҳокамага чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда

2014 йилнинг 10 декабрида Тошкентда имзоланган Шартнома Ўзбекистоннинг 865 млн доллар қарзи ўрнига Россияга фақат 25 млн доллар тўлашни кўзда тутган. Шу билан бир вақтда, Ўзбекистон ўзининг собиқ СССРнинг Олмослар фондини бўлиш ҳақидаги талабидан воз кечади.

Россия томони ҳисоб-китобига кўра, 2014 йилнинг 1 ноябрида Ўзбекистоннинг Россиядан қарзи 889,3 миллион АҚШ долларни ташкил қилди. Ундан асосий қарз миқдори 500 млн доллар, процентлар 388 млн доллар. Ўзбекистон фақат унинг бир қисмини – 43 млн долларини тўлашни ва собиқ СССРнинг Олмос фондини бўлиб олишни таклиф қилган эди.

Музокаралар давомида томонлар собиқ СССР молиявий мунособатлари ва Ўзбекистонга 1992-1993 йилларда берилган кредитлар бўйича бир-бирига бўлган барча даъволардан воз кечишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан