Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ОАВсида Каримовлар оиласининг Москвадаги пентхауси ҳақида маълумот берилди
16.10.2021 12:31,  
2172

Россия ОАВсида Каримовлар оиласининг Москвадаги пентхауси ҳақида мақола эълон қилинди. Мақола “База”да ёритилди — дея ёзмоқда 'Everyday' нашри.

Мақолада 500 кв.м. майдонга эга пентхаус ҳақида сўз боради. Ушбу мулк Radisson меҳмонхонаси ҳудудида жойлашган. Квартира Москвадаги машҳур жойлардан бирида экани айтилмоқда.

Таъкидланишича, квартира Ислом Каримовнинг қариндошларининг бири томонидан сотиб олинган. Лекин, сотиб олувчининг шахсига аниқлик киритилмаган. Сотиб олган шахс яқинда квартирани 1,6 млрд рублга сотувга қўйган. Мулк нафақат сотувга қўйилган, балки у ойига 3 млн рублга ижарага ҳам берилади.

Квартира интерьери табиий материаллардан қилинган. Бундан ташқари, бинода Италия мрамори, оникс, табиий дарахтдан фойдаланилган. Мебеллар Roberto Cavalli ва Versace’дан олиб келинган. Квартира деразасидан Москва денгизи ва ишбилармонлик маркази кўринади. Таъкидлаш жоиз, мулк бинодаги бир нечта қаватни эгаллаб олган. Апрелда ушбу квартира Москвадаги энг қиммат пентхауслар орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Россия ОАВсида Каримовлар оиласининг Москвадаги пентхауси ҳақида маълумот берилди



Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан