Россияда “қонундаги ўғрилар” фалсафасини тарғиб қилган қамоқхона иерархияси ҳақидаги мақола тақиқланди

Россияда “қонундаги ўғрилар” фалсафасини тарғиб қилган қамоқхона иерархияси ҳақидаги мақола тақиқланди

Фото: newizv.ru

Воронеждаги Ленин туман суди "Лукоморья" онлайн энциклопедиясида қамоқхона иерархияси тўғрисида "қонун ва қамоқдаги ўғрилар фалсафаси"ни тарғиб қилгани учун тақиқланган маълумотлар рўйхатига киритишга қарор қилди. Бу ҳақда "Новая газета" нашри суд қарорини иқтибос қилиб келтирди.

Эълон қилинган материалларга биринчи бўлиб эътибор қаратган Воронеж прокуратураси ушбу саҳифа ёшлар учун зарарли деб ҳисоблаган. Назорат идораси ушбу манба ёшлар ўртасида жиноий субмаданият тарқалиши ва уларнинг "бузғунчи ҳаракатларга" жалб қилинишига замин яратади, деб ҳисоблайди.

Суд юқоридаги далиллар билан рози бўлиб, ушбу саҳифа "норасмий криминаллашган ёшларнинг ҳаракат мафкураси "АУЕ"(маҳбуснинг ягона йўли)", "Россиянинг Конституциявий тизимига таҳдид солади" ва "қонунни ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг обрўсига путур етказади", деб топди.

Роскомнадзор, ўз навбатида, "Қамоқ/Иерархия" мақоласини ўчиришни талаб қилди, акс ҳолда у блокланишини таъкидлади.

Норасмий онлайн энциклопедия 2007 йилда пайдо бўлган.

Википедия билан ўхшашлик жиҳатлари билан қурилган ушбу лойиҳанинг барча мақолалари жуда кўп миқдордаги "жаргон"ли сўзлар ва интернет-мемлар ёрдамида ёзилган. 

Илк бор манба 2012 йилда тақиқланганлар рўйхатига қўшилди. Бир қатор блоклардан сўнг, 2016 йилда сайт Роскомнадзор реестридан чиқарилди. Реестрдан чиқарилиши учун энциклопедия асосчиларидан бири Давид Хомак баъзи саҳифаларга Россиядан кириш имконини ёпиб бир қатор мақолаларни ўчирган эди.