Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия, Озарбайжон ва Арманистон етакчилари Москвада учрашади
10.01.2021 20:46,  
134

Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинянни Москвага учрашувга таклиф қилди. Уч томонлама учрашув 11 январда бўлиб ўтади.

Томонлар Тоғли Қорабоғ бўйича ярашув келишувининг амалга оширилиши қандай бораётганини муҳокама қилишади. 

Кремл матбуот хизматининг хабар беришича, Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар натижасида жабрланган ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиш, савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини тиклаш ва ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.   

Бундан ташқари, Путиннинг Алиев ва Пашинян билан алоҳида учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.  

Пашиняннинг матбуот котиби Мане Геворгяннинг Facebook’да таъкидлашича, Арманистон учун учрашувда ҳарбий асирлар ва бедарак йўқолганлар масаласини кўтариш муҳим ҳисобланади.   

“Арманистон учун асирларни қайтариш, озарбойжонликлар позициялари ортида қолган аскарларимиз билан боғлиқ қидирув-қутқарув амалиёти, ҳалок бўлганлар жасадларини излаш, бедарак йўқолганлар тақдири масалалари ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Арманистон Москвадаги учрашувда бу масалаларнинг муҳокама қилинишини муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди”, деб ёзган Геворгян. 

Тоғли Қорабоғда 2020 йил сентябр охирида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида ҳарбий ихтилоф авж олганди. Ноябрда томонлар Россия кўмагида ярашув келишувини имзолаганди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан