Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Ўзбекистон ва Хитойга ёғоч етказиб бериш ҳажмини оширди
5.07.2022 10:13,  
49

Рослесинфорг директори Павел Чашчин олти ой ичида Россия Федерациясидан ёғоч маҳсулотлари етказиб бериш Ўзбекистон ва Хитой туфайли 10 фоизга ошганини маълум қилди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати. Бу ҳақда «Курсив.уз» манбаси хабар бермоқда.

Сўнгги олти ойда Россия ёғоч саноати экспорти 10 фоизга ўсиб, 14 миллион куб метрни ташкил этди. Етказиб бериш ҳажмининг қарийб 70 фоизи Осиё мамлакатлари, биринчи навбатда, Хитой ва Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди, етказиб бериш ҳажми қарийб 13 фоизга ошиб, 8 миллион куб метрга етди деди Чашчин. 

Қолган 30% Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Жанубий Корея ва Япония ҳиссасига тўғри келади. Уларга экспорт ҳажми 4 фоизга ошиб, 3 миллион куб метрга етди. Бу даврда ёғоч саноатининг асосий этказиб берувчилари Вологда, Архангелск, Иркутск вилоятлари, Красноярск ўлкаси ва Коми Республикаси эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан