Россия Ўзбекистонга биринчи мобил клиникани берди

Россия Ўзбекистонга биринчи мобил клиникани берди

Фото: Sputnik

Россия Ўзбекистонни биринчи кўчма клиникани тақдим қилди. Бу ҳақда Роспотребнадзор хабар беради

Кўчма мажмуа Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига техник кўмак дастурлари доирасида тақдим этилди. Унинг мақсади ушбу мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш тизимларини ОИВ / ОИТС ва бошқа юқумли касалликлар тарқалишини назорат қилишни таъминлашда қўллаб-қувватлашдир.

"Биз COVID-19 билан курашиш бўйича ўзаро ҳамкорлигимизни давом эттирамиз ва Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатда эпидемик вазиятни нормаллаштиришни тезлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз ва биз Россия бунга тайёр деб ҳисоблаймиз", - деди Россия Федерациясининг истеъмолчилари ҳуқуқлари ва фаровонлиги ҳимоя қилиш хизмати раиси ўринбосари Ирина Брагина.

Россия шу вақтга қадар Арманистон (3), Тожикистон (4) ва Қирғизистонга (5) бундай клиникаларни тақдим этган.

Мобил клиника биринчи тиббий ёрдамни тақдим этади, шунингдек, ОИВ, COVID-19, вирусли гепатит ва бошқа касалликларни ўрганиш билан боғлиқ қатор хизматларни кўрсатади. Барча клиникалар аҳолига бепул хизмат кўрсатади.