Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маскка қасдан Россия ҳам ўзининг "SpaceX"ини яратмоқчи
30.09.2019 17:26,  
219

Роскосмос хусусий компанияларга янги ракета ишлаб чиқаришни ишониб топшириш ниятида. Бундай кема Илон Маск кемасига рақобатчи бўлиши режалаштирилган, аммо мутахассислар ушбу қурилмага талаб пайдо бўлишига шубҳа қилишмоқда.

Россиянинг «Халқаро космик транспорт тизимлари» (ХКТТ) хусусий компанияси Халқаро космик станцияга юкларни етказиб бериш ва уларни қайтариб Ерга олиб тушадиган арзон транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда. Ҳозирча Россияда бир неча марта фойдаланиладиган ҳаво кемалари йўқ.

«Бир неча марта фойдаланиладиган юк кемалари Роскосмос, Росатом ва Ростех билан ҳамкорликда яратилади», — дейди ХКТТ. Кемага Олтин мўйнани излаб йўлга чиққан қадимги юнон мифидаги аргонавтлар кемаси шарафига «Арго» деб ном қўйилади. Ушбу кема ХКСга 2 тоннагача юкни етказиб беришга ва бир тоннагача юк билан ортга қайтишга қодир.

Кема 20 мартагача учиш ва қўниши режалаштирилмоқда. Кема корпусини композит материаллардан йиғилади, бунинг учун алоҳида монтаж ва ишлаб чиқариш комплекси қурилади. Эҳтимолий қурилиш мумкин бўлган жойлар Қозоғистон, Воронеж ва Москва вилоятининг ҳудудлари ҳисобланади.

Кема фойдаланиш даврининг қиймати, шу жумладан фойдаланиш сонига қараб ишлаб чиқариш, парвозга тайёргарлик, парвозга тайёргарлик, қўниш ва янги парвоздан олдин жараёнга тайёргарлик, тахминан 11,5 миллион долларни харажатни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, SpaceX 2002 йилда америкалик ишбилармон, Tesla ва PayPal асосчиси Илон Маск томонидан яратилган, космик воситалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад оддий одамларни очиқ фазога олиб чиқиш ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан