Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия парламенти Ислом банки фаолияти тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда
26.12.2022 15:33,  
24

Россия Давлат Думаси Ислом банки фаолияти тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлайди. Бу ҳақда Думанинг молия бозори қўмитаси раҳбари, депутат Анатолий Аксаков маҳаллий ОАВга маълумот берди.

“Биз “Ислом молияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тақдим этдик, у биринчи ўқишда кўриб чиқиляпти. Январда, энг узоғи, февралда уни иккинчи, учинчи ўқишда қабул қилишимиз керак. Бунинг учун астойдил ҳаракатда бўламиз”, — деган Аксаков ТАСС мухбирига. 

Унинг сўзларига кўра, депутатлар Россияда ислом банкини жорий этиш бўйича баъзи жиҳатларни ҳалигача келиша олгани йўқ. Мунозарага сабаб бўлган асосий жиҳатлардан бири, бу – "улардан фойдаланган ҳолда" олинган даромадларни солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари бўлди. Тажрибани амалга ошириш учун Бошқирдистон, Татаристон, Доғистон ва Чеченистон республикалари танлаб олинди. 

Ислом банк иши Ислом дини талабларига мувофиқ фаолият юритишни назарда тутади. Бунда бир қатор тақиқлар ва чекловлар мавжуд. Мусулмонлар талабларига жавоб берадиган банк хизматларида фоиз тўлаш ва шубхали шароитида операцияларни амалга ошириш тақиқланади.

Шунингдек, қимор бизнесини, чўчқа гўшти ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқаришни молиялаштиришга йўл қўйилмайди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан