Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия паст сифатли жанговар захираларни жойлаштирмоқда - АҚШ таҳлили
22.03.2022 09:17,  
476

Россия паст сифатли жанговар захираларни жойлаштирмоқда - АҚШ таҳлили.
Американинг урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, душанба куни рус қўшинлари логистика билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олмай, бирон бир йўналишда сезиларли муваффақиятга эриша олмади.

Россия қўшинлари Киевни шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқдан бомбардимон қилишда давом этди ва мудофаа позицияларини мустаҳкамлади, аммо йирик ҳужум операцияларини ўтказмади, деб таъкидлайди Америка таҳлил маркази.

Ўтган кун давомида рус қўшинлари Чернигов, Суми ва Харков йўналиши бўйича ҳеч қандай ҳужум операцияларини ўтказмади ва Херсон атрофида ҳам олдинга силжиш бўлмади.

Бошқа томондан, Мариуполда, институт маълумотларига кўра, рус кучлари шаҳарнинг фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутишда давом этиб, «секин, аммо барқарор олға силжиш»га эришган. Институт Мариуполнинг яқин бир неча ҳафта ичида қулашига ишонади.

Бундан ташқари, институтнинг таъкидлашича, Россия олдинга жанговар бўлинмалардаги йўқотишларни қоплаш учун «паст сифатли» жанговар захираларни, жумладан, Узоқ Шарқдан паст тайёргарликка эга бўлинмаларни қайта жойлаштиришга мажбур бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан