Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Россия президенти Владимир Путин Москвага келган Австрия канцлери Карл Нехаммер билан учрашди
12.04.2022 19:50,  
177

Россия президенти Владимир Путин кеча, 11 апрель куни Москвага келган Австрия канцлери Карл Нехаммер билан учрашди. Бу ҳақда Австриянинг Kronen Zeitung газетаси Нехаммер канселяриясига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, Канцлер Россиянинг Украинага босқинидан кейин Путин билан шахсан учрашган илк европалик давлат раҳбари бўлди. Нехаммер ва Путиннинг учрашуви Ново-Огарёвода ёпиқ форматда ўтказилиб, бир ярим соатга яқин давом этган. Музокаралар матбуот учун ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган, бошланишидан олдин протокол учун суратга олишлар ҳам, якунда матбуот анжумани ҳам бўлмаган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, бундай форматни Австрия томони сўраган.

Австрия нашрларининг ёзишича, Путин ва Нехаммер учрашуви қўл сиқиб кўришиш ва ўзаро суратга тушишсиз ўтказилган.

«Бу дўстона ташриф бўлмади. Мен Украинадан келдим ва Россиянинг тажовузкор уруши келтирган бемисл азоб-уқубатларни ўз кўзим билан кўрдим. Биродарлик қабристонлари тепасида турдим», дея канцлернинг сўзларини келтирган Куриер.

Нехаммернинг сўзларига кўра, унинг Путин билан мулоқоти «бевосита, очиқ ва қаттиқ» ўтган.

Учрашув давомида канцлер Украинадаги ҳарбий жиноятлар мавзусини кўтариб, айбдорлар жазоланиши зарурлигини қайд этган. Нехаммер, шунингдек, «Украинада одамлар ўлишни давом этар экан», Россияга қарши санкциялар ўз кучида қолиши ва тобора кучайтирилишини маълум қилган: «ЕИ бу масалада ҳар қачонгидан ҳам бирдам».

«Аммо менинг Путинга энг муҳим хабарим шу бўлдики, бу уруш ниҳоят барҳам топиши керак, чунки урушда ҳар икки томон ҳам мағлуб бўлади», дея хулоса қилган Нехаммер.

Шунингдек, у Украинадаги урушни тезроқ якунлаш кераклиги ҳақида айтганида, Владимир Путин «Яхши бўларди» дея жавоб қайтарган. Унинг сўзларига кўра, Путин «ҳамон Истанбулдаги тинчлик музокараларига ишонч билдирмоқда» ва шундай давом этишни исташини билдирган. Нехаммернинг тасдиқлашича, Россия президенти ўз мамлакатига қарши киритилган санкцияларни «жуда қаттиқ» деб баҳолаган.

Таъкидланишича, Австрия канцлери энди бўлиб ўтган музокара бўйича европалик ҳамкорларини хабардор қилади ва уларга келгусидаги қадамлар бўйича маслаҳат солади.

Россия томони учрашув якунлари бўйича маълумот бермаган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан