Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия қатор давлатлар билан авиақатновларни тиклади
16.01.2021 22:58,  
604

Россия жорий йил 27 январдан Въетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклайди. Парвозлар ҳафтада бир неча марта Москвадан амалга оширилади.“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди:

Веътнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хелсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хелсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур қарор юқоридаги давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинган.Бундан ташқари, Миср билан авиақатновларни частотасини кўпайтиришга қарор қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан