Россия расман Telegram'ни блокдан чиқарди

Россия расман Telegram'ни блокдан чиқарди

Роскомнадзор Telegram'ни қулфдан чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди. Ушбу қарор Telegram асосчиси Павел Дуровнинг "терроризм ва экстремизмга қарши курашишга" тайёрлиги билан изоҳланди.

"Роскомнадзор Россия Федерацияси Бош прокуратураси билан келишган ҳолда мессенжерга киришни чеклаш талабларини бекор қилади", - дейилади хабарда.

Июнь ойи бошида депутатлар Telegram'ни блокировка қилишни тақиқловчи лойиҳани тайёрладилар. Мессенжер асосчиси Павел Дуров ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва бу ҳақда ўзининг Telegram каналида ёзди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Россияда мессенжерни қулфдан чиқариш 30 миллион фойдаланувчиларга ушбу хизматдан янада қулайроқ фойдаланишга имкон беради ва мамлакатнинг инновацион ривожланиши ва миллий хавфсизлигига ижобий таъсир қилади.

“Икки йил аввал Россияда Telegram'нинг блокланиши терроризмга қарши кураш шафелиги остида бўлган. Гарчи биз ўша пайтгача террорчиларга ҳаммаслак бўлмаган бўлсак ҳам, ўша вақтдан бери биз ушбу таҳдидларни енгиб ўтиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик. Шу вақт ичида экстремистик тарғиботни аниқлаш ва олиб ташлаш усуллари такомиллаштирилди ва энди Telegram гуруҳи ҳар ойда оммавий зўравонлик ва терроризмга қаратилган чақириқларни тарқатишга қарши курашмоқда. Хатларнинг тўлиқ махфийлиги билан Telegram'нинг махфийлик сиёсати бутун дунёда террорчилик ҳужумларининг олдини олиш механизмларини ишлаб чиқди ", - деб ёзади миллиардер.

2018 йил апрел ойида Россияда Telegram расман блокланган эди. Бу, мессенжер ФСБга фойдаланувчи хабарларини шифрлаш учун калитларни беришдан бош тортгани сабабли рўй берди.

Қулфланганига қарамай, бу вақт ичида мессенжер деярли барча рус фойдаланувчилар учун барқарор ишлади.