Россия Саудия Арабистонида қурол ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи

Россия Саудия Арабистонида қурол ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи

Россия Саудия Арабистонда АК-103 автоматини ишлаб чиқариш бўйича заводни барпо қилиш бўйича шартномани ишламоқчи, бу ҳақда Россия ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича федерал хизмати директори Дмиртрий Шугаев маълум қилди.

“Бугунги кунда Саудия Арабистонига Калашников автоматларини етказиб бериш бўйича шартнома ижроси таъминланмоқда. Ўйлайманки, биз у ерда АК-103 автоматларини ишлаб чиқаришга ўтамиз”, - деди у МАКС-2019 авиасалонда.

Бундан илгарироқ, Рособоронэкспорт раҳбари Александр Михеев Россиядан Эр-Риядга қурол етказиш берилиши ҳақида маълум қилганди.