Россия шифохоналари яна аланга ичида қолмоқда

Россия шифохоналари яна аланга ичида қолмоқда

Россиянинг Зеленодолск шаҳридаги шифохонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

Татаристон фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, Зеленодолск шаҳридаги икки қаватли ёнғин ҳақида хабар Москва вақти билан 22:15 (00:15 тшв)да етиб келган. Ёнғин биринчи қаватдаги хонада содир бўлган, 16 минут давомида 5 квадрат метр жой ёнган. Соат 22:31 да аланга ўчирилган. 88 нафар бемор қўшни бинога кўчирилган.

Ёнғин натижасида 3 киши ҳалок бўлди. Яна 3 киши тан жароҳати олди.

Тергов идоралари мамлакат жиноят кодексининг 219 моддаси (ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши) бўйича жиноят иши очган.

11 май куни Красногорск шаҳридаги (Москва вилояти) қариялар учун мўлжалланган касалхонада ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса 10 кишининг ўлимига сабаб бўлган.

10 май куни Москва шимолидаги коронавирус билан оғриган беморлар ётган 50-сонли шаҳар клиник шифохонасида ёнғин келиб чиққан эди. Аланга бир кишининг ҳаётига зомин бўлган.