Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда коронавирус билан касалланишнинг охирги муддатлари маълум қилинди
24.03.2020 11:57,  
8669

Коронавирус инфекциясининг фаоллиги апрель ва май ойларида сезиларли даражада пасайиши мумкин. Ушбу фикрни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош штатдан ташқари мутахассиси Николай Брико билдирди.

Унинг фикрича, вирусни юқтириш ҳолатлари йилнинг фаслига қараб турлича қайд этилади. Мавсум ўзгариши билан унинг [вирусининг] фаоллиги пасаяди,  дея унинг сўзларини ТAСС келтирмоқда.

Мутахассис коронавирус инфекцияси дунё аҳолисининг ярмидан кўпига таъсир қилиши мумкин деган тахминга шубҳа билан қаради. Унинг фикрига кўра, бу ҳолат ўрта асрларда, яъни инфекция назоратсиз бўлган пайтда содир бўлиши мумкин эди. Aммо ҳозирда мамлакатда вирусни тўхтатиш ва уни назорат қилиш бўйича турли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, юқтирганларнинг деярли 80 фоизида инфекциянинг енгил тури аниқланган.

Шунга қарамай, Брико нафақат коронавирус хавфини эътиборсиз қолдирмасликка чақирди, балки ваҳима қўзғамасликни ҳам маслаҳат берди.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмония тарқалишини эълон қилди. Касаллик расмий равишда COVID-19 деб номланган янги турдаги коронавирус ҳисобланади. Ҳозирги вақтда вирусни 374 мингдан ортиқ одам юқтирган, 100 мингдан ортиқ одам тузалиб, 16 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан