Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия судидан "Ўзавтосаноат"ни жавобгарликка тортиш сўралмоқда
14.11.2019 18:23,  
781

Корея Республикасининг Erae CS Co. ширкатининг Россиядаги шўъбаси автомобил етказиб берувчи "УзДЭУавто-Воронеж" компаниясининг банкротлиги бўйича ишда қарздорларни назорат қилувчиларни, жумладан, "Ўзавтосаноат"ни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Воронеж вилояти арбитраж судига таяниб Прайм нашри ёзмоқда.

Субординар (асосий қарздан кейин тўлаш лозим бўлган) қарз 22 млрд рублга (ҳозирги курсда деярли 3,3 триллион сўм) баҳоланмоқда. Субординар қарз 2015 йилнинг 3 декабрида пайдо бўлган. Ўшанда Корея компаниясининг шўъбаси дистрибюторга 10 миллион доллар пул ўтқазган, бироқ машина етказиб берилмаган.

Талаблар "Ўзавтосаноат", Avtosanoat Invest, GM Uzbekistan AJ, шунингдек, 2013 йилдан 2017 йилгача қарздорнинг бош директори лавозимини эгаллаган уч шахс – Юрий Кан, Ҳасанбек Музаффаров ва Игор Давидовларга қўйилмоқда. Бошқа кредиторлар ҳам уларни субсидиар жавобгарликка (қўшимча масъулиятга) тортиш тўғрисида ариза беришди.

2017 йилнинг апрел ойида арбитраж суди "УзДЭУавто-Воронеж"ни банкрот деб топди. Россияда GM Uzbekistan'нинг автомобилларини етказиб бериш билан шуғулланувчи ва "Ўзавтосаноат"га тегишли бўлган "УзДЭУавто-Воронеж"нинг ягона акциядори Avtosanoat Invest ҳисобланади.

Воронеж суди қарздорни назорат қилувчи шахсларни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни 2020 йил 13 апрелга тайинлади.

Ўзбекистонда монопол ташкилот бўлган ва ҳалигача бирон марта ҳам истеъмолчилар томонидан судга тортилмаган "Ўзавтосаноат" Россияда суд олдида жавоб бериши кутиляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан