Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия табиий газни дўстона бўлмаган мамлакатларга рублда сотади
23.03.2022 21:29,  
624

Ғарб давлатларининг Россия активларини музлатиб ноқонуний қадамлар қўйганига урғу берган Путин, «Ғарб аслида ўз пул бирликларига бўлган ишончга путур етказди. Энди ҳамма биладики, доллар ва евродаги мажбуриятлар бажарилмаслиги мумкин» деди у.

Россиянинг экспорт учун тўловларни доллар ва еврода олишининг маъносизлигига эътибор қаратган Путин, «АҚШга маҳсулотимизни етказиб бераётганда тўловларни доллар, евро ва баъзи валюталарда олишимиз энди мантиқий эмаслиги аниқ. Биз Европа Иттифоқи  ва бошқа дўстона бўлмаган мамлакатларга табиий газ сотиш учун тўловларни Россия рублига ўтказишни режалаштирмоқдамиз». деди Путин.

Ушбу ўзгаришнинг фақат тўлов валютасида ўзгариш ҳосил қилишини ифода этган Путин, «Россия табиий газ таъминотини аввалдан имзоланган шартномаларда белгиланган нарх ва ҳажм тамойилларига кўра давом эттиради. Айрим ҳамкасбларимиздан фарқли ўлароқ, биз ишончли ҳамкор ва етказиб берувчи сифатида ишбилармонлик обрў-эътиборимизни қадрлаймиз», дея сўзларини якунлади Путин.

Путин Россия ҳукумати ва Газпромга табиий газ савдосида тўловларни рублга айлантириш жараёнини бошлаш ҳақида кўрсатма берганини қўшимча қилди.

Эълондан кейин рубль қимматлашди

7 март куни Россия ҳукумати дўстона бўлмаган давлатлар рўйхатини тасдиқлаган эди.

Тасдиқланган рўйхатга АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Украина, Швейтсария ва Сингапур каби давлатлар, шунингдек, Россияга қарши санкция қўйган яна 15 та давлат киради.

Путиннинг баёнотларидан кейин доллар/рубль паритети қарийб 3 фоизга пасайди ва 3 мартдан бери биринчи марта 100дан пастга тушди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан