Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва Украина музокараларда санкцияларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилаётганини айтди
30.04.2022 12:10,  
168

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва Украина музокараларда санкцияларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилаётганини айтди.

Россия ва Украина эҳтимолий шартнома лойиҳаси бўйича деярли ҳар куни видеоконференция музокаралари олиб бормоқда. Бу ҳақда Лавров Хитойнинг Синхуа ахборот агентлигига берган интервюсида маълум қилди.

“Музокаралар кун тартибидан денацификация, янги геосиёсий воқеликни тан олиш, санкцияларни бекор қилиш, рус тилининг мақоми ва бошқа масалалар ҳам бор”, деди вазир.

Лавровнинг қайд этишича, Россия музокаралар давом этиш тарафдори, гарчи улар яхши кетаётгани йўқ бўлсада. Унинг сўзларига кўра, музокараларга “жангари риторика ва Киевнинг ғарбий ҳомийларининг ғалаёнли ҳаракатлари” тўсқинлик қилмоқда, бу эса “аслида уни “охирги украиналикгача курашиш”га, мамлакатга қурол-яроғ киритишга ва у ерга ёлланма аскарларни юборишга ундайди”.

Сергей Лавров АҚШ ва НАТО давлатларини ўйлаб кўришга ва Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди.

 “Украина халқига Стингерлар ва Жавелинлар эмас, балки шошилинч гуманитар муаммоларга ечим керак. Россия бу ишни 2014 йилдан бери амалга оширмоқда", деди у.

Украина президенти Владимир Зеленский 29 апрел куни Россия билан музокаралар жараёни жуда секин кечаётганини ва ҳар қандай суҳбат тугаш хавфи юқори эканлигини айтди. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан