Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи ваколатхонасининг 18 аъзосига мамлакатни тарк этишни буюрди
16.04.2022 11:19,  
143

Россия ташқи ишлар вазирлиги жума куни Европа Иттифоқи ваколатхонасининг 18 аъзосига жавоб тариқасида мамлакатни тарк этишни буюрди.

Европа Иттифоқининг нодўстона ҳаракатларига жавобан ЕИнинг Россиядаги ваколатхонасининг 18 нафар ходими «персона нон грата» деб эълон қилинди ва яқин орада улар Россия Федерацияси ҳудудини тарк этишга мажбур бўлади.

Жума куни ЕИнинг Россиядаги элчиси Маркус Эдерер Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва Россия Федерациясининг Европа Иттифоқи ва Атом энергияси бўйича Европа ҳамжамиятидаги доимий ваколатхонасининг 19 нафар ходимининг 5 апрель куни асоссиз эълон қилинган «персона нон грата»сига кескин норозилик билдирди.

«Россия томони ўнлаб йиллар давомида яратилган икки томонлама мулоқот ва ҳамкорлик архитектурасини изчил йўқ қилиш учун ЕИ масъулиятини эълон қилди. Европа Иттифоқи томонидан 1961 йилги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси талабларига қатъий риоя қилиш зарурати кўрсатиб ўтилди», дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг дарз кетиши Украина атрофидаги воқеалар билан боғлиқ. Маълумки, Россия жорий йилнинг 24 февралидан бери Украина ҳудудида «махсус ҳарбий амалиёт» ўтказмоқда. Бу халқаро ҳамжамият, нуфузли ташкилотлар ва компанияларнинг кескин эътирозига сабаб бўлмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан