Россия Тожикистонга бепул қурол ва ҳарбий техника берди

Россия Тожикистонга бепул қурол ва ҳарбий техника берди

Россия Тожикистонга қиймати 320 миллион рубл бўлган қурол ва ҳарбий техникани тақдим этди, деб хабар қилди РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосан.

“Россия ҳарбийлари Тожикистон армиясига беғараз ҳарбий техника ва қурол партиясини тақдим этди, уларнинг қиймати 320 миллион рублни ташкил қилади”, - дейилган Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони Александр Лапиннинг сўзларига кўра, Тожикистон “синалган ва ишонарли техника” - радиолокация станциялар ва модернизация қилинган зирҳли машиналарини БРДМ-2М олди.

Генерал таъкидлашича, янги техника Тожикистон Қуролли кучлари “жанговар салоҳиятини ошириш” ва “минтақада тинчликни сақлаш учун хизмат қилади".