Россия, Украина ва Мисрдан ўзбекистонлик талабалар олиб келинади​

Россия, Украина ва Мисрдан ўзбекистонлик талабалар олиб келинади​

Коронавирус пандемияси туфайли хорижий давлатлар ўртасида транспорт қатновларига нисбатан қўйилган чеклов чоралари сабаб чет давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни Ватанга олиб келиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Шу кунга қадар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск, Истанбул каби шаҳарлардан талабаларимиз олиб келинди.

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Республика махсус комиссияси топшириғига биноан август ойининг биринчи декадасида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали ўзбекистонлик талабаларни олиб келинади. Бу борада ишларини ташкил этиш масаласида хорижий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда.