Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Украинадаги биодастурларни АҚШ молиялаштирганини ошкор қилди
3.05.2022 12:47,  
214

ТФР раҳбари: АҚШнинг Украинадаги биодастурларни молиялаштириши 224 миллион доллардан ошди.

Россия Тергов қўмитаси (ТФР) раиси Александр Бастрикин АҚШнинг Украинадаги биодастурларни молиялаштириш ҳажмини ошкор қилиб, 2005 йилдан бери бу кўрсаткич 224 миллион доллардан ошганини айтди. Бу ҳақда RT'га таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.

Бастрикиннинг эслатишича, ТФР АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳамда унга алоқадор бошқа ташкилотлар томонидан молиялаштирилган оммавий қирғин биологик қуролларини яратиш бўйича жиноий иш бўйича тергов олиб бормоқда.

Шундай қилиб, Гео маълумотларига кўра, 2005 йилдан бери Вашингтоннинг Украинадаги биологик дастурларни молиялаштириши 224 миллион доллардан ортиқни ташкил этгани аниқланди.

Март ойи бошида Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида Киев томонидан АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан молиялаштирилган ҳарбий биологик дастур изларидан фавқулодда тозалаш фактлари аниқлангани ҳақида хабар берган эди. 

Аниқлик киритилишича, «олинган маълумотлар Россия чегараларига яқин жойлашган Украина лабораторияларида биологик қурол компонентлари яратилганини тасдиқлайди», дейилади манба хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан