Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Украинага бостириб кирганидан бери камида 3280 тинч аҳоли ҳалок бўлди, улардан 231 нафари болалар
7.05.2022 00:02,  
53

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: Россия Украинага бостириб кирганидан бери камида 3280 тинч аҳоли ҳалок бўлди, улардан 231 нафари болалар. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Украинадаги уруш пайтида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳақидаги янгиланган маълумотлар билан ҳисобот эълон қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан бери камида 3280 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 3451 нафари яраланган.

Улардан 231 нафари болалар бшлса, ҳалок бўлганларнинг 73 нафари шахсини аниқлаб бўлмайдиган ҳолатда топилган. Ҳалок бўлганларнинг ҳақиқий рақамлари анча юқори: кўплаб хабарлар ҳали ҳам тасдиқланмаган ва қурбонлар сонига аниқлик киритилмоқда.

БМТ, шунингдек, "ДХР" ва "ЛХР" ҳудудида ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотларни келтирди:  у ерда 105 киши ҳалок бўлди, 417 киши яраланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан