Россия ва Ҳиндистон ўзаро савдода доллар ва евродан воз кечади. Бу ҳақда РФ ТИВ департаменти директори Замир Кабулов эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, савдо операцияларидаги мувозанатсизлик туфайли тўлиқ миллий валюталарга ўтишнинг имкони йўқ.
"Ҳиндистон бизга сотганидан 5 баравар кўп маҳсулот сотиб олади. Мутахассислар бунинг устида ишламоқда, ўринли муроса йўлини излашмоқда. Аммо миллий валюталарда савдога ўтиш ўта муҳим", - деди у.
Москва ва Деҳли бу масала муҳокамасини баҳордаёқ бошлаган. Шу пайтгача камида 6та банк Ҳиндистондаги молиявий ташкилотларда махсус ҳисоб рақами очишга рухсат олган.