Россия ва Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари “RF + C5” шаклида учрашув ўтказади

Россия ва Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари “RF + C5” шаклида учрашув ўтказади

Аввал хабар қилганимиздек, 2020 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Президентининг режалаштирилган муддатда Россия Федерациясига амалга оширадиган давлат ташрифи якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг Ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияси имзоланади.

Суҳбатда Комилов ва Лавров мамлакатимизнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ва Россия Федерацияси ва Марказий Осиё ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги учинчи “РФ + C5” шаклидаги учрашувини ўтказиш масаласини ҳам кўриб чиққан.

Шунингдек, коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиниб, касалликнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттириш қайд этилган.