Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси 33 фоизга ошди
7.11.2022 10:32,  
16

Январдан октябргача Россия ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга ўсиб, 153,938 миллиард долларни ташкил этди, деб ёзади "ТАСС" Хитой бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб.

Манбанинг хабарига кўра, Хитойдан Россияга экспорт ўн ой ичида 12,8 фоизга ўсди ва қарийб 59,596 миллиард долларни ташкил қилди, Россия товарлари ва хизматлари импорти эса 49,9 фоизга ошиб, 94,342 миллиард долларни ташкил этди.

Аввалроқ Россия экспорт маркази бош директори Вероника Никишина 2022 йилда Хитой бозорида рус товарларига талаб ортиб бораётганини маълум қилганди. Дастлабки 11 ойлик натижаларига кўра, Осиё мамлакатига етказиб беришлар норесурс бўлмаган энергия экспортининг деярли 1,5 минг тоифасини қамраб олди.

Август ойида Хитой Бош божхона бошқармаси 2022 йилнинг биринчи етти ойида Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 29 фоизга ўсиб, 97,71 миллиард долларни ташкил этгани ҳақида хабар берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан