Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Хитой билан савдо ўсиши бўйича АҚШни ортда қолдирди
9.06.2022 22:37,  
179

2022 йилнинг беш ойида Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 65,81 миллиард долларга етди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 28,9 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,2 фоизга кўп, 313,57 миллиард долларни ташкил этди. Бундай маълумотлар ХХР бош божхона бошқармаси томонидан тақдим этилган, дея хабар беради «ТАСС».

Ушбу давр мобайнида Хитойдан етказиб бериш тахминан 24,56 миллиард долларни (7,2 фоиз) ташкил этди. Россия товарлари ва хизматлари экспортининг ўсиши импорт ўсишидан сезиларли даражада устун келди ва 46,5 фоизга ўсди. Умуман олганда, Россия Хитойга 41,25 миллиард долларлик маҳаллий маҳсулот сотган. Расмий манбаларга кўра, фақат май ойида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми апрель ойига нисбатан 15 фоизга ошиб, 14,59 миллиард долларни ташкил этган.

Январь-май ойларида Россия Хитой билан савдо айланмасини фаол равишда оширди ва ўсиш суръатлари бўйича АҚШни деярли икки бараварга ортда қолдира олди. Нашр этилган маълумотларга кўра, Хитойнинг АҚШга экспорти 15,1 фоизга ошиб, 236,86 миллиард долларни ташкил этди. Америка маҳсулотлари импорти 4 фоизга ошиб, 76,71 миллиард долларни ташкил этди.

Россиядан Хитойга етказиб бериладиган товарларнинг қарийб 70 фоизи нефть, табиий газ ва кўмирдир. Бошқа хомашёларга мис ва мис рудалари, ёғоч, ёқилғи, денгиз маҳсулотлари киради. Ўз навбатида, ХХР Россияга жуда кўп турли хил товарлар экспорт қилади, уларнинг салмоқли қисмини смартфонлар, саноат ва махсус жиҳозлар, болалар ўйинчоқлари, пойабзал, транспорт воситалари, кондиционерлар ва компьютерлар ташкил этади.

2020 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси коронавирус пандемияси туфайли 2,9 фоизга қисқариб, 107,76 миллиард долларни ташкил қилди. 2021 йилда савдо яхшиланди ва ҳажмлар 35,8 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 146,88 миллиард долларга етди. 2022 йил охирига келиб Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 200 миллиард долларга етиши мумкин дейилади манба хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан