Россия хитойлик ишчилар ўрнига ўзбекистонликларни жалб этмоқчи

Россия хитойлик ишчилар ўрнига ўзбекистонликларни жалб этмоқчи

Хитойлик ишчилар коронавирус туфайли бу йил Яҳудий автоном вилоятига (Россия Федерацияси) дала ишларига кела олмайди. Уларнинг ўрнига ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ишга келади. Бу ҳақда вилоят маъмурияти хабар берган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котибининг таъкидлашича, коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият сабабли хитойлик ижарачиларнинг баҳорги экиш кампаниясида иштирок этиши муаммоли масала.

Жорий йилда баҳорги дала ишларига Хитойдан 1323 кишини жалб қилиш режалаштиришган эди. Карантин туфайли чет эл ишчиларини жалб қилиш квоталари талаб қилинмайди. Бу масала ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ва автоном вилоятининг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ўқув юртлари битирувчилари ҳисобидан ҳал қилинади.

Яҳудий автоном вилоятидаги экин майдонлари 166 минг гектарни ташкил этади, шундан 150 минг гектардан кўпроғи соя экини учун ажратилган.