Россия яна Ўзбекистондан сабзавотлар импортини чеклади. Бу биринчи марта эмас

Россия яна Ўзбекистондан сабзавотлар импортини чеклади. Бу биринчи марта эмас

Россияга Ўзбекистондан помидор ва қалампир кириши чекланди.


Бу ҳақда Росселхознадзор сайтида маълум қилинди. Ташкилот маълумотларига кўра 15 июлдан бошлаб Бухоро вилоятида етиштирилган помидор ва қалампир Россияга вақтинчалик киритилмайди. Бунга сабаб қилиб помидорларда жигарранг бужмайиш касаллиги ((Томато бровн фруит вирус) (ТоБРФВ)аниқланганлиги кўрсатилган. Ҳозирда Россияга жўнатилган маҳсулотлар эса карантин фитосанитария экспертизасидан сўнг олиб кирилишига рухсат берилади.
Ушбу вирус ҳосилнинг 70-80 фоизигача, баъзи холларда тўлиқ йўқотилишига олиб келади. Касаллик уруғ, ҳосил ва кўчатлар орқали тарқалади.

Эслатиб ўтамиз 2020 кузида Россия шу вирус аниқланганлиги туфайли Фарғонада етиштирилган помидор импортини чеклаб қўйган, кейинчалик бу тартиб бекор қилинганди.