УЕФА Россия терма жамоасини Евро-2016 ўйинларидан четлатиши мумкин, деб хабар беради чемпионат.
Маълумотларга кўра, Россия футбол иттифоқи мухлислар сабаб 150 минг евро жарима тўлайди. Агар, жанжал ва тартибсизликлар яна қайтариладиган бўлса Россия Евро-2016дан дисквалификация қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси мухлислари бунгача Францияда тартибсизликлар келтириб чиқаргандилар.