Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда 21 ёшли товламачи қиз икки ўзбекистонликни алдаб пулини ўғирлаб кетди
9.06.2019 18:11,  
11

Икки нафар Ўзбекистон фуқароси товламачилик қурбонига айланди деб хабар қилмоқда Калуга вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Жиноятчи телефон орқали ўзини банк ходими деб таништириб, меҳнат мигрантларига арзон кредит таклиф қилган. Гуёки бунинг учун улар ўз банк карталарига қўшимча хизматларни улаши керак бўлган. Ушбуни рўкач қилган ҳолда товламачи уларнинг паспорт рақамлари ва банк реквизитларини билиб олган.

Шундан сўнг жиноятчи уларнинг ҳисоб рақамидаги маблағларни ўз ҳисобига ўтказган. Шу йўл билан товламачи икки нафар фуқародан жами 17 минг рубл ўғирлаган.

Ҳуқуқни сақлаш органлари товламачининг шахсини аниқлаб уни ҳибсга олган. У Ростов вилоятида яшайдиган 21 ёшли қиз бўлиб чиққан. Унга нисбатан 2та жиноят иши очилган. Айни дамда тергов  давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан