Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда "Авента-М" ИВЛ аппаратларидан фойдаланиш тўхтатилди
13.05.2020 20:44,  
273

Россияда "Авента-М" сунъий шамоллатиш мосламаларидан фойдаланиш тўхтатилди. Ушбу мосламалар ёнғин содир бўлган Москва ва Санкт-Петербургдаги касалхоналарга ўрнатилган эди.

12 май куни шамоллатиш мосламаларидан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисидаги буйруқ Росздравнадзор раҳбари Алла Самойлова томонидан имзоланди.

Буйруқда қайд этилишича, қурилмалар апрел ойининг бошларида Урал машинасозлик заводида ишлаб чиқарилган, уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган.

9 май куни Москвадаги Спасокукотский касалхонасида ёнғин содир бўлди, ҳеч ким жабрланмади. Ёнғиннинг сабаби сифатида қисқа туташув кўрсатилган.

12 май куни Санкт-Петербургдаги авлиё Георгия касалхонасида ҳам ёнғин содир бўлди. Натижада беш киши ҳалок бўлди. Ёнғин ИВЛ аппарат ёниши натижасида юзага келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан